Ўзбекистон санъати жудоликка учради
Серқирра ижодкор, ўзбек анимация ва дубляж санъатига беқиёс ҳисса қўшган актриса, режиссёр Светлана Муродхўжаева бугун 81 ёшида вафот этган.
Бу ҳақда журналист Шоира Рауфбоева хабар берди.
У 50 дан ортиқ анимацион филмларга ҳамда болалар учун суратга олинган картиналарга овоз берган.
Аниматор режиссёр сифатида «Ботирнинг бахти», «Тошбақача», «Сеҳрли кийик», «Деярли ўйлаб топилмаган воқеа» каби бир қанча анимацион филмларни суратга олган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter