Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзбекистондаги атиги 1 фоиз экспонат намойишга қўйилган — кўрсатишга жой йўқ

Ўзбекистондаги атиги 1 фоиз экспонат намойишга қўйилган — кўрсатишга жой йўқ

Фото: «Uzbekistan Travel»

Президент вилоят ҳокимларига бир ой муддатда 52 та таъмирталаб музейларга шахсан бориб, уларнинг муаммоларини ҳал қилишга кўрсатма берди.

Тошкент шаҳар ҳокимига 1 октябрга қадар хориждан жалб қилинган малакали экспертлар билан бирга Темурийлар тарихи, Ўзбекистон тарихи ҳамда Табиат музейларининг экспозициясини замон талабларига асосан янгилаш бўйича ишларни бошлаш топширилди.

Бу тажриба асосида республикадаги бошқа музейлар ҳам янгиланади.

Ҳозирда музейлардаги 105 минг дона экспонат реставрацияга муҳтожлиги қайд этилди. Йил якунига қадар музей биноларини таъмирлаш ҳамда ашёларни реставрация қилиш учун музейларда 15 та реставрация лабораториясини ташкил қилинади.

Шу билан бирга, музейларнинг кўргазма майдонлари камлиги сабабли атиги 1 фоиз (143 мингта) экспонат намойишга қўйилган.

Бундан ташқари, барчанинг ҳам Савицкий каби музейларга бориш имконияти йўқ.

Шу муносабат билан «Санъатни халққа яқинлаштириш» дастури доирасида ҳудудларда музейларнинг кўчма кўргазмалари ташкил қилинади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг