Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Ўзбекконцерт»: Жаҳонгир Отажонов 3 кун муддат ичида 76,6 млн. сўм тўлаши керак

«Ўзбекконцерт»: Жаҳонгир Отажонов 3 кун муддат ичида 76,6 млн. сўм тўлаши керак

Фото: «Новости Узбекистана»

«Ўзбекконцерт» давлат муассасаси Жаҳонгир Отажоновнинг лицензия борасидаги мурожаатларига муносабат билдирди.

Унга кўра, «Ўзбекконцерт» ДМ  Жаҳонгир Отажонов номига берилган лицензия амал қилиш муддати 2019 йилнинг 28 май куни тугаганлиги боис, рейтингнинг 2-гуруҳи бўйича давлат бюджетига йиллик 19867540 сўм миқдоридаги давлат божи тўловларини ҳамда хонанданинг ижодий гуруҳ аъзоларига яъни созандаларига (жами 7 нафар) лицензиялари учун ҳар бирига алоҳида йиллик 8109200 сўмдан жами 76631940 сўм миқдоридаги тўловларни (ушбу тўлов суммаси созандалар сонидан келиб чиқиб ўзгариши мумкин) 3 кун муддат ичида тўлаши кераклигини маълум қилинган.

«Шундан сўнг унинг фаолияти яна қонуний равишда давом этаверади, акс ҳолда унинг концерт дастурлари бекор қилинади. «Ўзбекконцерт» давлат муассасаси ҳамда раҳбариятининг хонандага нисбатан ҳеч қандай эътирози йўқ ва бу масала у билан тарқалган баҳсли мунозараларга ҳам алоқадор эмас!», дейилади ташкилот хабарида.

Шунингдек, «Ўзбекконцерт» хонандалар — Жаҳонгир Отажонов ва Абдулла Қурбоновлар ўртасида юзага келган вазиятни хонанда Абдулла Қурбоновнинг сафардан қайтиши билан белгиланган тартибда кўриб чиқишини билдирган ва Жаҳонгир Отажоновдан муборак Рамазон ойида ижтимоий тармоқларда ножўя хатти-ҳаракатлар билан санъаткорлар ўртасида низо келтириб чиқаришга сабаб бўлувчи масхаромуз видеоларни тарқатмаслигини сўраган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг