Озодбек Назарбеков «грим операцияси» ҳақида: «Бу ҳол вазирлик учун уятли»
Ўзбекистон Республикаси Маданият вазири Озодбек Назарбеков иштирокида видеоконфренция ўтказилмоқда. Унда вазир яқинда Бош прокурор томонидан ошкор қилинган «грим операцияси» ҳақидаги саволга жавоб берди:
— Аввало шуни айтиш керакки, бу ҳол вазирлик учун уятли.
Афсуски, мен бу воқеадан жиноят иши очилгандан сўнг хабар топдим. Яъни тендер вақтида қатнашмаганман.
Биласизми, фирма томонидан вазирликка намуна тарзида тоза гримм кўрсатилган. Лекин театрларга оддий маҳсулот етказилган.
Шундан сўнг театр ходимлари бизга шикоят қилишганидан сўнг жиноят иши очилди, — деди маданият вазири.
Эслатиб ўтамиз, муқаддам ўғирлик ва талон-торожлик жиноятлари учун 7 йил озодликдан маҳрум этиш жазосини ўтаб чиққан И. 2019 йил февраль ойида Маданият вазирлиги бош ҳисобчиси лавозимига тайинланган ва у жиноий схема тузиб, 12 млрд. сўм бюджет маблағини ўмарган.
Озодбек Назарбеков 2020 йилнинг январида Маданият вазири этиб тайинланган. Бунгача у салкам икки ярим йил давомида вазирнинг биринчи ўринбосари бўлган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter