Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Дима Қаюмнинг Президентга мурожаати эътиборсиз қолмади

Дима Қаюмнинг Президентга мурожаати эътиборсиз қолмади

Фото: Facebook / Olimjon Haydarov

Риштонлик тадбиркор Дилшод Болтабоев «Фейсбук»даги саҳифасида туман «Деҳқон бозори» МЧЖ томонидан бозор ҳудудида қурилган халқ кутубхонасини 10 кун муддатда бозор ҳудудидан кўчириш юзасидан огоҳлантириш хати келганини маълум қилган эди.

Ушбу огоҳлантириш юзасидан Дима Қаюм номи билан машҳур тадбиркор Ўзбекистон Республикаси Президентига қуйидаги мазмунда мурожаатнома йўллаган эди. Ушбу мурожаатнома Президент матбуот хизмати томонидан беэътибор қолмади ва алоҳида назоратга олинди.


Мавзуга доир:

Ҳамма дўконда сотилса, бу ерда текинга тарқатилади. Риштондаги савобли ишга ҳисса қўшайлик


«Ассалому алайкум, ҳурматли Шавкат Миромонович!

Мен Болтабоев Дилшодбек, шу йилнинг апрель ойи бошларида «Фейсбук»даги саҳифамда видеомурожаат орқали Риштон деҳқон бозорида хайрия йўли билан ташкил этилган Халқ кутубхонаси бузилиши бўйича Сизга мурожаат қилган эдим. Мурожаатимга жавобан куни кеча Президент матбуот хизматидан менга телефон қилиб, Халқ кутубхонаси бўйича ҳолатни ўрганиб, кутубхона ўз фаолиятини давом эттира олишини ва бузилмаслигини айтди. Ундан ташқари, Халқ кутубхонаси билан боғлиқ ҳужжатларни тайёрлашда муаммолар бўлса, зудлик билан хабар беришини ва ушбу муаммолар тез ҳал қилинишини таъкидлади. Ҳозир Халқ кутубхонасининг ҳужжатларини расмийлаштирмоқдаман. Муаммолар йўқ.


Мавзуга доир:

Дима Қаюм кутубхонаси бузиладими?


Ҳурматли Шавкат Миромонович! Менинг мурожаатимга ўз вақтида жавоб берганингиз учун ўзимни, қолаверса, шу Халқ кутубхонаси ташкил этишда иштирок этган барча ҳамюртларимиз номидан Сизга самимий миннатдорлигимизни билдираман! Халқимизни ўйлаб, уларнинг оғирини енгил қилишдаги ишларингизни биз доимо қўллаб-қувватлаймиз. Сизга катта раҳмат.

Шу ўринда Рошидоний Халқ кутубхонасини сақлаб қолишга ҳаракат қилган юртимизнинг бир неча фидойиларидан бўлган шоир Иқбол Мирзога, Президент матбуот котиби Комилжон Алламжоновга, Фарғона вилояти ҳокими Ш.Ғаниевга, Халқ депутатлари Риштон тумани Кенгаши депутати Шоҳрух Ўктамовга, «Xabar.uz» мухбири Каримберди Тўрамурод акага ва барча юртдошларимизга ўз миннатдорлигимни билдирмоқчиман», деб ёзган Д.Болтабоев.


Мавзуга доир:

Дима Қаюм кутубхонаси: воқеалар ривожи қандай бўлмоқда?

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг