Президентни олқишлаган маҳбус аёллар учун байрам қандай ўтди? (фото)

Маданият вазирлиги ташаббуси билан кеча, 7 март санасида Зангиота туманидаги умумий тартибли 21-сон аёллар колониясида байрам ташкил этилди.
Байрам тадбири аввалида маданият вазири Озодбек Назарбеков аёлларни Халқаро хотин-қизлар куни билан табриклади. «Президентимиз сизни табриклаб қўйишни менга топширди. Биз бундай тадбирларни ҳар бир байрамда ташкил этишга ҳаракат қиламиз», — деди Озодбек Назарбеков. Вазирнинг бу сўзлари аёллар томонидан олқиш билан кутиб олинди.
Шундан сўнг Миллий академик драма театри актёрлари томонидан «Қирмизи олма» спектакли намойиш этилди. Совуқ об-ҳавога қарамай профессионалларча ижро этилган спектакл байрамга алоҳида кўрк берди.
Байрамни Феруза Жуманиёзованинг қўшиқлари якунлаб берди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter
Изоҳлар мавжуд эмас