Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Қўшиқчиларни лицензиядан маҳрум қилиш билан танилган ташкилот раҳбари ишдан бўшади

Қўшиқчиларни лицензиядан маҳрум қилиш билан танилган ташкилот раҳбари ишдан бўшади

10 июнь куни «Ўзбекконцерт» давлат муассасасида навбатдан ташқари йиғилиш бўлиб ўтди.

Йиғилишни маданият вазири Озодбек Назарбеков олиб борган. Унда ташкилий масала кўрилиб, 2017 йилдан буён муассасага раҳбарлик қилиб келган Одилжон Абдуқаҳҳоров бошқа ишга ўтганлиги муносабати билан муассаса директорининг ижодий масалалар бўйича ўринбосари лавозимида ишлаб келган Алишер Жамолдинов вақтинча директор вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.

Алишер Жамолдинов 1975 йилда туғилган. Маълумоти олий. 1999 йилда Мухтор Ашрафий номидаги Тошкент давлат консерваториясининг шарқ мусиқаси факультетини тамомлаган.

Эслатиб ўтамиз, ўз вақтида «Ўзбекконцерт» санъаткорларни лицензиядан маҳрум қилиши билан анча муҳокамаларга сабаб бўлганди.

 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг