Хонанда Шаҳзоданинг собиқ турмуш ўртоғи Равшан Йўлдошев вафот этди
Хонанда Лола Йўлдошеванинг отаси – «Tarona records» студияси таъсисчиси Равшан Йўлдошев бугун, 30 март куни вафот этди. Бу ҳақда «Қалампир» хабар бермоқда.
Манбанинг хабар беришича, Йўлдошев юрак хуружидан вафот этган.
Равшан Йўлдошев беш фарзанднинг отаси эди. Унинг биринчи турмушидан уч қиз ва бир ўғли, хонанда Шаҳзода билан турмушидан эса бир ўғли бор эди.
Маълум қилинишича, Равшан Йўлдошевнинг тўнғич фарзанди Лола Йўлдошева айни вақтда Россияда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter