Шарқий Қозоғистонда Чори Аваз ижодига бағишланган адабий-маърифий кеча бўлиб ўтди

Пушкин номидаги Шарқий Қозоғистон вилоят кутубхонасида ўзбек поэзиясининг йирик намояндаси, сўз санъатида абадиятга дахлдор ижод қилган атоқли шоир — Чори Аваз ижодига бағишланган адабий-маърифий кеча ташкил этилди.
Мазкур тадбирда Ўзбекистондан меҳмонлар иштирок этди. Улар орасида шоирнинг рафиқаси, таниқли шоира Зебо Омонова, «Фаввора» киностудияси раҳбари, Чори Аваз ҳақидаги ҳужжатли филм муаллифи Келдиёр Хўжаёров, «Шарқ юлдузи» журнали бош муҳаррири Сирожиддин Рауф, Зулфия номидаги Давлат мукофоти соҳибаси, шоирнинг қизи Гули Нигор Авазова ва набираси Меҳри Нигор бор эди.
Меҳмонларни кутубхона директори Назимгул Эрназар қизи, шоир Аскерхон Актай, директор ўринбосари Меруерт Кемешева ҳамда адабиёт ихлосмандлари илиқ кутиб олишди.
Кечада икки қардош халқ вакиллари шоирнинг шеърларидан парчалар ўқиб, унинг бой ижодий мероси ва ибратли ҳаёт йўли ҳақида самимий фикр-мулоҳазалар билдиришди.
Назм кечаси икки халқ ўртасидаги адабий-маънавий алоқаларни янада мустаҳкамловчи руҳда ўтди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter