Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Шофирконда катта китоб дўкони иш бошлади

Шофирконда катта китоб дўкони иш бошлади

Шофиркон тумани марказида «Бухоро китоб олами» китоб дўкони иш бошлади. Бу ҳақда Шофиркон туман ҳокимлиги маълум қилди.

3 қаватдан иборат дўконда китобхонлар учун барча имкониятлар яратилган, электрон кутубхона ва мутолаа бурчаги ҳам ташкил этилган.

- 800 миллион сўмлик ўз маблағим ҳамда банкдан олинган 200 миллион сўм эвазига қуриб битказилган дўконда 4 минг номдаги илмий-техник, сиёсий-ҳуқуқий, бадиий адабиётлар, ўқув қўлланмалари, болалар адабиётига оид 6 мингдан ортиқ китоб, ўқув қуроллари, иш қоғозлари ва жиҳозлари сотилмоқда. Ҳамкоримиз “Бухоро китоб олами”нинг 67 миллион сўмлик китоблари билан расталаримиз янада бойиди, — деди тадбиркор ўқитувчи Зиёдулло Баҳронов.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг