Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Талабалар баҳори» анъанавий фестивалида 10 минг талаба қатнашди (видео)

Ўзбекистон Миллий университетида «Янги Ўзбекистонни биргаликда барпо этамиз!» шиори остида «Талабалар баҳори» анъанавий фестивали бўлиб ўтди.

Тадбирда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Республика маънавият ва маърифат маркази, Олмазор тумани ҳокимлиги, «Ёшлик» талабалар шаҳарчаси ва бошқа идора-ташкилот вакиллари ҳамда Ўзбекистон Миллий университети раҳбарияти ва жамоаси, шунингдек, 10 минг нафарга яқин талаба-ёшлар иштирок этди.

Фестивал доирасида барча факультетлар томонидан республикамиз вилоятларининг урф-одатлари ва миллий қадрият ва анъаналарининг намойиши, талаба-ёшлар ўртасида «Моҳир ошпазлар» кўрик танлови ҳамда турли спорт ўйинлари, жумладан, кураш, арқон тортиш, тош кўтариш, стол тенниси, шахмат ва шашка мусобақалари ўтказилди. Талабалар томонидан ташкил этилган саҳна кўринишлари байрам сайлига ташриф буюрган меҳмонларда катта таассурот қолдирди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг