Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Таниқли актриса 8 йиллик танаффусдан сўнг кинога қайтди

Таниқли актриса 8 йиллик танаффусдан сўнг кинога қайтди

Фото: РИА Новости

Голливуд актрисаси Кэмерон Диазни янги филмни суратга олиш майдончасида учратишди. Актрисанинг мухлислари учун бу ажойиб хабар, «Ниқоб» филми юлдузи 8 йилдан бери кинода кўринмаётганди.

50 ёшли Кэмерон Диаз «Яна ишда» комедия-жангари филмида рол ўйнаяпти. Уни Лондонда Жейми Фокс ва Гленн Клоуз каби юлдузлар билан бирга кўришган, деб ёзди Daily Mail.

Диазнинг охирги ўйнаган роли — «Энни» (2014) филм-мюзиклидаги ёвуз қаҳрамон мисс Ҳанниган образи. Шундан сўнг оиласига вақт ажратиш учун катта танаффус эълон қилганди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг