Таниқли актёр Михаил Каминский вафот этди

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Михаил Каминский вафот этди. Бу ҳақда Ўзбекистон Киноарбоблари ижодий уюшмаси хабар берди.
Михаил Каминский 1953 йилда туғилган. Узоқ ижодий ҳаёти давомида Россия ёш томошабинлар театри ва Тошкент рус театрида актёр бўлиб ишлаган. 1998 йилдан "Аладдин" театрининг бадиий раҳбари.
Каминский "Шайтанат", "Назира", "Қўрғошин", "Етти ҳайкал, битта кал" каби филмларда турли ролларни ижро этган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter