Таниқли журналист ва ёзувчи Мавлон Шукурзода вафот этди
Таниқли журналист ва ёзувчи Мавлон Йўлдошев (Мавлон Шукурзода) 69 ёшида Тошкентда тўсатдан вафот этди.
Совет даврида у партия тизимида ишлаган. Кейинчалик Ташқи ишлар вазирлигида кадрлар бўлимига раҳбарлик қилган.
Мавлон Шукурзода Журналистлар уюшмаси аъзоси эди. Турли мавзуларда 20 дан ортиқ китоблар ёзган, жумладан, «Америкалик ўзбеклар», «Ўзбек футболи: кеча, бугун, эртага», «Пахтакор-79», «Халқ дипломатияси: Ўзбекистон — Бухоро яҳудийлари — АҚШ», шунингдек, ўзбек-америка, ўзбек-турк ва ўзбек-озар муносабатлари ҳақидаги китоблар муаллифи саналади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter