Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тошкентда Аслиддин Исаевнинг «Рангларда нур ва жозиба» кўргазмаси очилди

Тошкентда Аслиддин Исаевнинг «Рангларда нур ва жозиба» кўргазмаси очилди

Фото: «madaniyat.uz»

Ўзбекистон маданияти тарихи давлат музейининг кўргазмалар залида Ўзбекистон Бадиий академияси академиги, Ўзбекистон Бадиий ижодкорлар уюшмаси аъзоси,  «Дўстлик» ордени соҳиби, Ўзбекистон Бадиий академияси кумуш ва олтин медаллари соҳиби, ўнга яқин халқаро кўргазмалар иштирокчиси, маҳоратли рассом Аслиддин Исаевнинг «Рангларда нур ва жозиба» номли кўргазмаси очилди. Бу ҳақда Ўзбекистон маданият вазирлиги сайтида маълум қилинди.

Кўргазмада рассомнинг юзга яқин рангтасвир асарлари намойиш этилмоқда. Ушбу асарлар кишини чуқур фикрлашга чорлайди, уларда фалсафий қарашлар илгари сурилади.

Рассом ўз бадиий асарлари билан кўплаб республика ва халқаро кўргазмаларда иштирок этган. Болгария, Чехословакия, Польша, Германия, Ҳиндистон, АҚШ, Япония, Франция, Англия, ва Италия давлатларида ташкил этилган кўргазмаларда  фаол иштирок этган.  Унинг асарлари АҚШ, Италия, Франция, Корея Республикаси, Германия, Туркия, Миср, Ҳиндистон, Россия давлатларида ҳамда Тошкент шаҳридаги Ўзбекистон давлат санъат музейи, Хоразм, Бухоро, Жиззах вилоятларидаги музейларда ва Самарқанд давлат музей-қўриқхонасида сақланмоқда.

 

Кўргазма музей залида икки ой давомида намойиш этилади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг