Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тошкентда ХI Миллий ахборот-кутубхона ҳафталиги бошланди

Тошкентда ХI Миллий ахборот-кутубхона ҳафталиги бошланди

Бугун 31 октябрь куни Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонасидан «INFOLIB UZBEKISTAN-2021» ХI Миллий ахборот-кутубхона ҳафталиги бошланди.

Ҳафталик бир вақтнинг ўзида Ўзбекистон Миллий кутубхонасининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ахборот-кутубхона марказларида ташкил этилган.  Ҳафталик жорий йилнинг 31 октябрь кунидан 4 ноябрь кунига қадар давом этади.

Ҳафталик доирасида жамоат ва халқаро ташкилотлар билан ҳамкорликда, соҳа мутахассислари ва китобхонлар учун  бир қатор маънавий-маърифий тадбирлар, семинарлар, давра суҳбатлари, танловлар, тренинглар, маҳорат дарслари ўтказиш ҳамда нашриётлар  иштирокида китоб кўргазмалари, ярмаркаларини ташкил этиш, мутахассисларнинг маънавий-маданий билимларини оширишга йўналтирилган тадбирлар, маҳорат дарслари, иштирокчиларни кенг жалб қилган ҳолда интеллектуал билимини оширувчи викториналар, таниқли фан ва маданият намояндалари, санъаткор ва ижодкорлар иштирокида ижодий учрашувлар, театрлаштирилган чиқишлар намойиш этиш режалаштирилган.

Маълумот учун, Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон миллий кутубхона жорий йилнинг 1 ноябридан тест режимида туну-кун ишлашни бошлайди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг