Туркия ва Ўзбекистон ўртасида туризм соҳасидаги ҳамкорлик янги босқичга чиқмоқда

Туркий давлатлар ташкилотининг туризм бўйича йиғилишидан сўнг Туркия Маданият ва туризм вазирининг ўринбосари Надир Алпаслан ва Ўзбекистон Туризм қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Джамшид Абдусаламовлар ўртасида учрашув бўлиб ўтди.
Ўзбекистон ва Туркия – ўзларининг бой тарихи, маданий ютуқлари ва ислом цивилизациясига қўшган улкан ҳиссаси билан ажралиб турувчи икки дўстона давлатлиги ҳамда икки томонлама муносабатлар нафақат сиёсий ва иқтисодий соҳаларда, балки туризм йўналишида ҳам изчил равнақ топаётганлиги алоҳида қайд этилди.
Туркия томони ҳам туризм бугунги кунда давлатларимиз ўртасидаги мулоқот, маданиятлар яқинлашуви ва халқлар ўртасидаги ҳамжиҳатликни мустаҳкамловчи муҳим воситага айланганлигини, шунингдек, Ўзбекистон ва Туркия ўртасида туризм соҳасидаги яқин ҳамкорлик ана шу мақсадларга хизмат қилаётганлигини таъкидлади.
Учрашув якунида, Туркия томони Ўзбекистон билан туризм соҳасидаги мавжуд халқаро тажрибаларини алмашишга ҳамда мавжуд тўғридан-тўғри авиақатновлардан унумли фойдаланган ҳолда зиёрат туризми, этнотуризм ва гастрономик туризм йўналишларида янги туристик йўналишлар ишлаб чиқишга ҳамда келгусида ҳамкорликни янада чуқурлаштиришга доир лойиҳаларни амалга оширишга келишиб олинди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter