Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Туркияда апелсин гуллари карнавали бошланди

Туркияда апелсин гуллари карнавали бошланди

Фото: Facebook/AnadoluAgency

Туркиянинг Адана вилоятида 5 апрелдан 13-халқаро апелсин гуллари карнавали бошланди.

«Дунё болалари» шиори остидаги карнавал ҳар хил тадбирлар билан бошланди, деб хабар берди Anadolu агентлиги. Жанубий шаҳар кўчалари бўйлаб ёрқин либосларга бурканган кишилар саф тортиб ўтишди, марказий боғда концерт ташкиллаштирилди.

«Апелсин гуллари»нинг муҳим тадбирларидан бири буюк рассом Пабло Пикассо асарларининг кўргазмаси очилиши бўлди. Қолаверса, фотомарафон ташкил этилиб, карнавалда олинган энг яхши суратлар ғолиб бўлади.

Адананинг 50 та жойида театрлаштирилган ва спорт тадбирлари, кўргазмалар ва концертлар 13 апрелга қадар давом этади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг