Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«TV Park Uz» — ЎзМТРК таъсис этган янги нашр

«TV Park Uz» — ЎзМТРК таъсис этган янги нашр

Фото: «Daryo.uz»

Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси (ЎзМТРК) «TV Park Uz» номли журнални таъсис этди. 2018 йилнинг 11 январдан дунё юзини кўрган нашр ҳар ҳафта пайшанба кунлари сотувга чиқади.

Журнал рангли ва юқори сифатли бўлиб, кенг омма учун мўлжалланган. Журналда тўлиқ ТВ дастурлар чоп этилади. Шунингдек, миллий телевидениенинг энг қизиқарли лойиҳалари, янгиликлар ва ўзгаришлар ҳақида сўз юритилади, филмлар, сериаллар ва кўрсатувларнинг анонслари тақдим этилади.

Янги нашр телевидениенинг «саҳна орти» ҳаётини очиб беришга, таниқли ва энди иш бошлаётган иқтидорли ижодкорларнинг иш маҳсулларини намойиш этишга, уларнинг ҳис-туйғуларини, муваффақиятлари сирларини маълум қилишга, тажрибалари билан ўртоқлашишга хизмат қилиши кутилмоқда.

Журналнинг биринчи сонида «O’zbekiston 24» каналининг телебошловчиси, диктор ва дубляж устаси Дилдора Рустамова билан ажойиб суҳбат муштарийлар эътиборига ҳавола этилди. Ўзбекистон китоб бозоридаги бестселлерлар рўйхати, оригинал номинациялар бўйича телевизион кўрсатувлар «хит-парад»и тузилди. Биринчи сондан, шунингдек, Эҳтиром-2017» танлови мукофотлаш маросимидан эксклюзив фоторепортажлар, режиссёр Жаҳонгир Қосимовнинг «Назира» сериали ҳамда Саида Давлетованинг «Алжабр даҳоси» ҳужжатли фильми премьералари ҳақидаги мақолалар ҳам ўрин олган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг