Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Хоразмда Худойберган Девонов номидаги кинотеатр очилди

Хоразмда Худойберган Девонов номидаги кинотеатр очилди

Бугун, 28 сентябрь куни XV Тошкент халқаро кинофестивали доирасида Хоразм вилоятида биринчи кинооператор, ўзбек киноси дарғаси Худойберган Девонов номидаги кинотеатр очилиши бўлиб ўтди.

Очилиш маросимига бағишланган тадбирда Хоразм вилояти ҳокими Жўрабек Раҳимов, Ўзбекистон халқ артисти Матёқуб Матчонов, таниқли кинорежиссёр Ҳилол Насимов, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Муҳаммадали Абдуқундузовлар сўзга чиқиб, Худойберган Девоновнинг киночилик ривожига қўшган ҳиссаси бугунги кунда ҳам ўз аҳамиятини йўқотмаганини, келажак авлод унинг бой маданий меросидан узоқ йиллар давомида фойдаланиш имкониятига эга эканини таъкидлаб ўтишди.

Очилиш маросими давомида меҳмонлар учун фотокўргазма билан бирга оператор ҳаёти ва ижодига бағишланган бадиий кеча ташкил қилинди.

Маросим доирасида Худойберган Девонов номига «Турксой» олий мукофотининг топширилиши бўлиб ўтди.

Шундан сўнг «Биринчи қалдирғоч» фильми намойиш этилди.

Шунингдек, кун давомида Урганч шаҳрида бунёд этилган, айнан «Хива Лангари» фильмининг суратга олиш жараёнлари ўтказилаётган кино шаҳарчасининг тақдимоти бўлиб ўтади. Унда хорижий делегациялар вакиллари, фильм ижодкорлари, киношунослар, ОАВ ходимлари ва бошқалар иштирок этади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг