Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

1-босқич талабаларига ижара тўловининг 50 фоизи тўлаб берилади

1-босқич талабаларига ижара тўловининг 50 фоизи тўлаб берилади

Жорий йилда 1-курсда таҳсил олаётган, ижарада яшайдиган талабаларга, истисно тариқасида, сентябр ва октябр ойи ижара тўловларининг 50 фоизи, Тошкент шаҳрида БҲМнинг 1 бараваригача (ҳозирда 300 минг сўм), қолган ҳудудларда эса БҲМнинг 0,5 бараваригача (ҳозирда 150 минг сўм) ҳеч қандай ижара шартномаси талаб этилмасдан тўлаб берилади.

Бу ҳақда Ёшлар ишлари агентлиги директори Алишер Саъдуллаев ёзмоқда.

Саъдуллаевнинг қайд этишича, ижара шартномасини тақдим этган талабаларга ноябр ойидан тўловлар давом эттирилади.

Эслатиб ўтамиз, Ҳукумат қарори билан 2021 йил 1 майдан бошлаб ётоқхона билан қамраб олинмаган ва ўзига, шу жумладан, ота-онасига (қонуний вакилларига) тегишли бўлмаган уйда ижарада яшайдиган талабаларга улар томонидан тўланадиган ойлик ижара тўловининг 50 фоизи буджет маблағлари ҳисобидан қоплаб берилиши белгиланганди.

«Мазкур имкониятдан фойдаланиш учун ижарада турадиган талабалар ўзи таълим олаётган факультетнинг ёшлар билан ишлаш бўйича декан ўринбосари ёки олий таълим муассасасининг талабаларни турар жой билан таъминлаш ишларини мувофиқлаштирувчи бўлимига мурожаат қилишлари мумкин», – деб ёзади Алишер Саъдуллаев.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг