Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

1 февралдан айрим нафақа миқдорлари оширилди

1 февралдан айрим нафақа миқдорлари оширилди

Президентнинг жорий йил 31 январдаги ПФ-24-сон фармони билан айрим ҳужжатларга ўзгартиришлар киритилди.

Фармонга кўра, 2024 йил 1 февралдан қуйидаги нафақалар миқдори 621 минг сўм этиб белгиланди:

  • зарур иш стажига эга бўлмаган кекса фуқароларга нафақа;
  • иш стажи тўлиқ бўлмаган чоғдаги ёшга доир пенсиянинг энг кам миқдори қўшимча тўловни ҳисобга олган ҳолда;
  • ўзгалар парваришига муҳтож ногиронлиги бўлган 18 ёшгача болаларнинг парвариши билан банд бўлган боланинг қонуний вакилига нафақа;
  • боқувчисини йўқотганлик нафақаси олувчиларнинг бир нафар меҳнатга қобилиятсиз оила аъзоси учун нафақа (кейинги ҳар бир меҳнатга қобилиятсиз оила аъзоси учун — 212 000 сўм);
  • боқувчисини йўқотганлик пенсияси олувчиларнинг бир нафар меҳнатга қобилиятсиз оила аъзоси учун пенсиянинг энг кам миқдори.

Маълумот учун, мазкур миқдорлар расмий энг кам истеъмол харажатларидан келиб чиқиб белгиланган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг