Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

1 июндан болалар боғчаларининг олий маълумотли ходимлари ойлиги оширилади

1 июндан болалар боғчаларининг олий маълумотли ходимлари ойлиги оширилади

Жорий йил 1 июндан боғча опаларнинг ойлик иш ҳақи оширилади.

Бу борада Президентнинг 2023 йил 26 майда «Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳамда унинг тизимидаги ташкилотлар фаолиятини самарали ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармони имзоланган.

Унга кўра, мактабгача таълим ташкилотларини малакали педагог кадрлар билан таъминлаш мақсадида 2024 йил 1 июндан бошлаб давлат мактабгача таълим ташкилотларининг олий маълумотли педагог ходимларининг базавий тариф ставкалари умумий ўрта таълим муассасаларининг тегишли педагог ходимлари базавий тариф ставкаларининг амалдаги миқдорларига тенглаштирилади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг