Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

18 киши ўлган Нукусдаги тартибсизликнинг асосий «фигурант»и – Тажимуратов нималарда айбланяпти?

18 киши ўлган Нукусдаги тартибсизликнинг асосий «фигурант»и – Тажимуратов нималарда айбланяпти?

Бухорода бўлиб ўтаётган бугунги суд мажлисида 2022 йил 1-2 июль кунлари Қорақалпоғистонда содир этилган тартибсизликларнинг асосий фигурантларидан бири бўлган Даулетмурат Тажимуратовга нисбатан Ўзбекистон Республикаси жиноят кодексининг қайси моддалари билан жиноят иши қўзғатилгани ҳақида маълумот берилди.

Хўш, Тажимуратов нималарда айбланяпти?

Олий суд берган маълумотга кўра, Даулетмурат Тажимуратов (1979 йилда туғилган, Ўзбекистон Республикаси фуқароси, миллати – қорақалпоқ, «Ел хызметинде» адвокатлик бюроси адвокати, илгари «Ел хызметинде» газетаси бош муҳаррири бўлиб ишлаган) Жиноят кодексининг 28,104-моддаси (иштирокчиликда қасддан баданга оғир шикаст етказиш) 3-қисми «а» банди, 159-моддаси (Ўзбекистон Республикасининг конституциявий тузумига тажовуз қилиш) 4-қисми, 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) 3-қисми «а» банди, 243-моддаси (жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш), 244-моддаси (оммавий тартибсизликлар) 3-қисми ва 244-1-моддаси (жамоат хавфсизлиги ва жамоат тартибига таҳдид соладиган материалларни тайёрлаш, сақлаш, тарқатиш ёки намойиш этиш) 3-қисми «а», «б», «г» бандларида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда гумонланмоқда.

Эслатиб ўтамиз, 2022 йил 1 июль куни Тажимуратов Маkаn.uz канали орқали видеомурожаат йўллаб, видеомурожаатида қорақалпоғистонлик фуқароларни жорий йилнинг 5 июль куни «Қорақалпоғистон Республикасининг озодлигини сўраб» Жўқорғи Кенгес биноси олдида митинг ўтказишга даъват қилган эди.

Қорақалпоғистон воқеасида жами 18 нафар фуқаро ҳалок бўлган, уларнинг 4 нафари ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари бўлган. 


Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг