Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

2023 йилда жинояти сабаб 17 мингдан ортиқ шахс қамалган

2023 йилда жинояти сабаб 17 мингдан ортиқ шахс қамалган

2023 йилда судланган шахслар сони 55 763 нафарни ташкил этиб, шундан 17 396 нафар шахсга озодликдан маҳрум қилинган. Бу ҳақда Олий суд ахборот хизматига таяниб ЎзА маълум қилди. 

Қайд этилишича, судлар томонидан оқланиб, реабилитация қилинган фуқаролар сони эса ўтган йили 1 244 нафарни ташкил қилган.

Маълумот учун, 2022 йилда судланган шахслар сони 56 542 нафарни ташкил этган ва шундан 17 610 нафари озодликдан маҳрум қилинган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг