2023 йилда Ўзбекистонда 21 мингдан ортиқ эгизаклар туғилган
![2023 йилда Ўзбекистонда 21 мингдан ортиқ эгизаклар туғилган](http://static.xabar.uz/crop/2/1/720_460_95_219663160.jpg)
2023 йилда Ўзбекистонда 962 минг нафар тирик туғилиш қайд этилган.
Статистика агентлиги маълумотларига кўра, шундан 21 012 нафари эгиз туғилган.
Эгизак фарзандларнинг энг кўп туғилиши ҳудудлар кесимида – Фарғона (2 494 нафар), Самарқанд (2 313 нафар) ҳамда Қашқадарё (2 171 нафар) вилоятларида қайд этилган. Бу борада энг кичик рақамлар – Сирдарё (511 нафар), Навоий (583 нафар) ва Жиззах (937 нафар) вилоятларига тўғри келади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter