Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

2025 йилда таълим учун бюджетдан 84,4 трлн сўм ажратилади – лойиҳа

2025 йилда таълим учун бюджетдан 84,4 трлн сўм ажратилади – лойиҳа

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги эълон қилган 2025 йил учун мўлжалланган Давлат бюджети лойиҳасига бағишланган навбатдаги «Фуқаролар учун бюджет» ахборот нашрида келгуси йилда ижтимоий харажатларнинг аксарият қисмини таълимга харажатлар (47,3 фоиз) ташкил этиши маълум қилинди.

Қайд этилишича, 2025 йилда таълимга 84 трлн 332 млрд сўм ажратилиши режалаштирилган бўлиб, 2024 йилда кутилаётган харажатларга нисбатан 13 трлн 221 млрд сўмга кўпроқни ташкил этади.

Шундан:

  • Мактабгача таълимга – 15 трлн 765 млрд сўм;
  • Умумий ўрта таълимга – 54 трлн 23 млрд сўм;
  • Профессионал таълим ҳамда олий таълимга – 14 трлн 545 млрд сўм ажратилиши режалаштирилган.  

Шу жумладан, 2025 йил учун мактабгача таълим соҳаси харажатлари 3-7 ёшли болаларни мактабгача таълим тизимига камров даражасини 80 фоизга етказишни ҳисобга олган ҳолда режалаштирилган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг