Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

27–29 май кунлари кутилаётган об-ҳаво маълумоти — Ўзгидромет

27–29 май кунлари кутилаётган об-ҳаво маълумоти — Ўзгидромет

Фото: Xabar.uz

Ўзбекистон Гидрометеорология хизмати 27–29 май (душанба-сешанба-чоршанба) кунлари кутилаётган об-ҳаво маълумотини эълон қилди.

Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилояти. Ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, 28 майда баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси 27 майда 9-14°, 28-29 майда 12-17°, кундузи 25-30° бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятлари. Ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси 27 майда 8-13°, 28-29 майда 13-18°, кундузи 25-30° бўлади.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятлари. Ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 27 майда 8-13°, 28-29 майда 11-16°, кундузи 23-28° бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятлари. Ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, 28-29 майда баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси 13-18°, кундузи 30-35° бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятлари. Ҳаво бироз булутли бўлади ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади, 28 майда баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 27 майда 8-13°, 28-29 майда 11-16°, кундузи 24-29° бўлади.

Республиканинг тоғли ҳудудлари. Ҳаво бироз булутли бўлади, айрим жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 27 майда 3-8°, 28-29 майда 6-11°, кундузи 14-19° гача бўлади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг