Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

3 кунда энергия ресурсларидан 5 млрд сўмга тенг ўғрилик содир этилган – Энергетика вазирлиги

3 кунда энергия ресурсларидан 5 млрд сўмга тенг ўғрилик содир этилган – Энергетика вазирлиги

Самарқанд вилоятида сўнгги 3 кунда айрим истеъмолчиларнинг энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланишлари натижасида тизимга 5 млрд сўмлик зарар етказилганлиги аниқланди.

Энергетика вазирлиги маълумотига кўра, жорий йилнинг 7 – 9 феврал кунлари вазирлик ҳузуридаги «Ўзенергоинспекция» томонидан Бош прокуратура, ИИВ, ҳамда электр ва газ таъминоти корхоналари ходимлари билан ҳамкорликда Самарқанд вилоятида ўтказилган назорат тадбирларида энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланилган 23 та ҳолат аниқланди.

Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, тизимга 5 млрд сўмлик зарар келтирилганлиги маълум бўлди.

Хусусан, Пахтачи туманида «Х.Қ.С.» МЧЖга қарашли иссиқхона табиий газдан ноқонуний фойдаланиши натижасида 3 млрд 300 млн сўмлик зарар етказилган.

Ургут туманида эса «С.Н.» МЧЖга қарашли ишлаб чиқариш цехининг трансформатори ўзбошимчалик билан алмаштирилган бўлиб, ушбу ҳолат бўйича 700 млн сўм миқдорида қайта-ҳисоб амалга оширилди.

Қоидабузар истеъмолчиларга нисбатан белгиланган тартибда чора кўриш учун тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, ҳуқуқни муҳофаза этувчи органларга тақдим қилинди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг