Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тез тиббий ёрдам хизматининг 35 яшар ҳайдовчиси ЙТҲ оқибатида ҳалок бўлди

Тез тиббий ёрдам хизматининг 35 яшар ҳайдовчиси ЙТҲ оқибатида ҳалок бўлди

Чортоқ туман тез тиббий ёрдам хизмати Алихон шохобчасининг 35 яшар  ҳайдовчиси ЙТҲга учраб ҳалок бўлди, деб хабар бермоқда вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси.

Маълум бўлишича, А.Н. навбатчиликни қабул қилгандан сўнг, фелдшер Ҳ.Т.билан бирга дори-дармон олиш учун Алихондан Чортоқ туман тез тиббий ёрдам марказига йўл олган. Тез тиббий ёрдам хизматининг яна бир ҳайдовчи С.И. йўл-йўлакай марказга келиш учун машинага чиқиб олгани айтилмоқда.

Махсус транспорт воситаси Қорабоғ қишлоғидан ўтиб келаётган вақтда олдинда ҳаракатланиб келаётган Damas тўсатдан тўхтайди. Тез ёрдам ҳайдовчиси ЙТҲнинг олдини олиш мақсадида машинани рулини буриб, қарама-қарши йўналишда ҳаракатланиб келаётган Cobalt билан тўқнашган.

Оқибатда А.Н. оғир тан жароҳати олган. У зудлик билан Чортоқ туман тез тиббий ёрдам шифохонасига олиб келинган. Шифокорларнинг саъй-ҳаракатларига қарамай 35 яшар ҳайдовчи вафот этган.

«Юқорида ҳолат юзасидан шуни маълумот ўрнида айтиб ўтиш керакки, санитар машина техник ҳолат соз бўлган, бу бахтсиз тасодифий ЙТҲдир” — дейилади хабарда.

Машинанинг олд ўриндиғида йўловчи сифатида келаётган С.И. “бош мия ёпиқ шикасти, пешона соҳаси шилиниб-йиртилган жароҳати” билан шифохонага ётқизилган. Вилоят ССБ матбуот хизматига кўра, ҳозир унинг ҳолати қониқарли. Фелдшер ЙТҲ чоғида ҳеч қандай тан жароҳати олмагани аниқланган.

 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг