Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

50 ёшдан катта бўлганларнинг никоҳи қарийб 1,5 мингтага ошган – статистика

50 ёшдан катта бўлганларнинг никоҳи қарийб 1,5 мингтага ошган – статистика

Статистика агентлигининг дастлабки маълумотларига кўра, 2022 йилда қайд этилган никоҳлар сони 296,7 мингтани ташкил этган. Шундан 7 850 нафари 50 ёш ва ундан катта ёшда никоҳ қурган. Бу эса 2021 йилдагига қараганда 1 456 тага кўп дегани.

2022 йилда 50 ёш ва ундан катта ёшда бўлган никоҳ қурганларнинг 1 625 нафари аёллар, 6 225 нафари эса эркаклардир.

2021 йилнинг худди шу даврида 50 ёш ва ундан катта ёшда никоҳ қурганлар сони 6 394 тани ташкил этган. Шундан, аёллар – 1 247 нафар, эркаклар – 5 147 нафар.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг