Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

6 ойда божхона постларида қарийб 205 килограм наркотик моддалар ушлаб қолинган

6 ойда божхона постларида қарийб 205 килограм наркотик моддалар ушлаб қолинган

Божхона органлари томонидан жорий йилнинг 1-ярим йиллигида жами 9 915 та қонунбузарлик ҳолатлари аниқланиб, 496 млрд сўмлик товарларнинг ноқонуний айланмасига чек қўйилган. Шу билан бирга 632 млрд сўм қўшимча божхона тўловлари ундирилган.

Бу ҳақда Божхона қўмитаси ахборот хизмати раҳбари Нурбек Саломов маълум қилди.

Божхона постларида аниқланган гиёҳвандлик воситалари эса 204,9 килограмни ташкил қилган.

Шунингдек:

  • 124,5 минг дона кучли таъсир этувчи моддалар;
  • 2 206 дона психотроп моддалар;
  • 441 дона  ўқ;
  • 643 дона гильза;
  • 12 дона қуроллар ушлаб қолинди.

Бундан ташқари, умумий қиймати 37,5 млрд сўмни ташкил этувчи, 1,6 млн қути тамаки маҳсулотларининг ноқонуний айланмасига чек қўйилди.

Маданий ва тарихий меросни асраб қолиш мақсадида олиб борилган тадбирлар натижасида эса 2 614 дона маданий бойликларнинг божхона чегаралари орқали ноқонуний олиб ўтилишига чек қўйилган.

Маълумот учун, 2023 йилнинг 1-ярим йиллигида Давлат бюджетига 25,5 трлн сўм миқдорида божхона тўловлари ундирилган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг