Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

6 ойда ОАВда ёритилган танқидий материаллар сабаб ўттизга яқин жиноят иши қўзғатилган

6 ойда ОАВда ёритилган танқидий материаллар сабаб ўттизга яқин жиноят иши қўзғатилган

ОАВда эълон қилинган танқидий материаллар бўйича қўпол қонун бузилиш ҳолати юзасидан 29 та жиноят иши қўзғатилган. Бу ҳақда Бош прокуратура ахборот хизмати раҳбари Ҳаёт Шамсуддинов маълум қилди.

Қайд этилишича, жорий йилнинг ўтган даврида прокуратура органлари томонидан ўтказилган мониторингда жами 678 та танқидий мақола аниқланиб, улар юзасидан тегишли чоралар кўрилган. Шу билан бирга, ўтган даврда прокуратура органлари аралашуви талаб этиладиган танқидий материаллар сони 496 тани ташкил этган.

Ўз навбатида, ушбу танқидий материаллар прокуратура органлари томонидан белгиланган тартибда кўриб чиқилиб, барчасига расмий баёнотлар берилган.

Танқидий материаллар бўйича қўпол қонун бузилиш ҳолати бўйича 29 та жиноят иши қўзғатилиб, 32 та фуқаронинг ҳуқуқлари тикланган.

Давлат органларининг ҳуқуқий ҳужжатларини тизимли равишда ўрганиш натижасида эса:

  • 26 мингга яқин қонунга зид ҳужжатларга протест келтирилди, қонунбузилиши сабабларини бартараф этиш борасида тегишли идораларга 14 мингта тақдимнома киритилган;
  • 640 млрд. сўм зарарни ундириш ҳақида судларга 15 мингдан ортиқ аризалар киритилган;
  • 225 минг нафар шахснинг бузилган ҳуқуқлари тикланган.  
Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг