60 мингдан ортиқ хорижлик Ўзбекистонга даволаниш учун келган
2023 йилда жами 61,3 минг нафар чет эл фуқаролари даволаниш мақсадида Ўзбекистонга ташриф буюрган.
Статистика агентлиги маълумотига кўра, 2022 йилнинг 11 ойида бу кўрсаткич 65,6 минг нафарни ташкил қилган.
Ўзбекистонга 2023 йилда даволаниш мақсадида энг кўп – Тожикистон (43,2 минг нафар), Қозоғистон (10,7 минг нафар), Қирғизистон (5,5 минг нафар), Россия (1,1 минг нафар), Туркманистон (600 нафар) ва бошқа давлатлар (200 нафар)дан ташриф буюрган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter