Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

7 минг доллар эвазига Миллий гвардияга ишга жойлаб қўймоқчи бўлган аёл ушланди

7 минг доллар эвазига Миллий гвардияга ишга жойлаб қўймоқчи бўлган аёл ушланди

Қарши шаҳридаги таълим муассасаларининг бирида омбор мудири сифатида фаолият юрутувчи 41 ёшли Х.М. (аёл) фирибгарлик жинояти устида қўлга тушди. У ўзининг юқоридаги танишлари орқали фуқаро Т.Б нинг ўғлини 7 минг АҚШ доллари эвазига Миллий гвардияга ишга олиб кириб қўйишни ваъда қилган.

Жорий йилнинг 15 сентябр куни Қашқадарё вилояти прокуратураси томонидан ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Х.М. олдиндан келишилган пулнинг 5000 АҚШ долларини фуқаро Т.Б дан олаётган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинган.

Ҳозирла мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 2-қисми «а» банди ва 28-модда орқали 211-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг