Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Activist» ишида блогернинг ўзи аппеляцион судни хоҳламагани айтилди

«Activist» ишида блогернинг ўзи аппеляцион судни хоҳламагани айтилди

Жорий йил 8 апрель куни You Tube платформасида истеъмолга яроқсиз ва муддати ўтган озиқ-овқат маҳсулотлариа қарши курашиб келаётган «Activist» лойиҳаси муаллифи Ҳожиакбар Носировнинг Жиноят ишлари бўйича Шайхонтоҳур туман суди ҳукми билан 15 суткага қамалгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Тошкент шаҳар судлари ахборот хизмати берган маълумотига кўра, мазкур иш бўйича 2023 йил 14 апрель куни Тошкент шаҳар судининг жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясига блогернинг адвокат С. Ишпулатов томонидан апелляция шикояти келиб тушган.

Суд мажлиси эса 2023 йил 14 апрель соат 15:00 га тайинланган.

Бироқ ҳуқуқбузарнинг хоҳиши билан апелляция шикояти кўрилмайдиган бўлди.

«Ҳуқуқбузар Ҳ. Н. томонидан адвокатнинг шикоятини кўрмасдан қолдириш ҳақидаги ариза келтирилганлиги сабабли, МЖтКнинг 324-4 ва 324-8-моддаларига асосан, апелляция шикоятини кўрмасдан қолдириб, апелляция тартибида иш юритишни тугатиш ҳақида қарор чиқарилди», – дейилади хабарда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг