Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

АЭС қуриш лойиҳасининг қиймати ошкор этилмайди – Ўзатом

АЭС қуриш лойиҳасининг қиймати ошкор этилмайди – Ўзатом

Биринчи реактори 2029 йилнинг иккинчи ярмида ишга тушириш мўлжалланаётган Кам қувватли атом электр станцияси Жиззах вилоятининг Фориш туманида жойлашган Тузкон кўли яқинидаги аввал тасдиқланган майдонда қурилади.

Spot нашрининг «Ўзатом» агентлиги раҳбари Азим Ахмедхўжаевга таяниб ёзишича, кичик АЭСнинг биринчи реактори қувватини ишга тушириш жорий йилнинг ёзида бошланиши керак бўлган устувор ишлар тугаганидан кейин 60 ой ўтгач амалга оширилади.

Агентликнинг аниқлик киритишича, ҳар бирининг қуввати 55 МВт бўлган олтита реакторнинг барчаси «турли қувватдаги атом электр станциялари блоклари жойлашгани каби атом энергетикаси соҳасидаги меъёр ва қоидалар талабларини инобатга олган ҳолда битта майдонда» жойлаштирилади.

Ҳар бир кейинги реактор олти ойдан кейин ишга туширилади. Кичик атом электр стансиясининг тўлиқ ишга туширилиши 2032 йилдан олдин амалга оширилади.

Ахмедхўжаев, ўз навбатида, кичик қувватли АЭСларни қуриш лойиҳалари қиймати ҳақидаги саволни очиқ қолдирган.

«Ўрнатилган қуввати 330 МВт бўлган 6та РИТМ–200Н реактор блоклари негизида кам қувватли АЭС қуриш лойиҳасининг қиймати конфиденциал маълумот бўлиб, ошкор этилмайди», – дейди у.

Бироқ ушбу маълумотларнинг нега очиқ айтилмаслигига тушунтириш бермаган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг