Афғонистон бўйича Ўзбекистон-Америка мулоқоти истиқболлари муҳокама қилинди

Ўзбекистон Президентининг Афғонистон бўйича Махсус вакили Исматулла Иргашев Америка Қўшма Штатларининг Фавқулодда ва мухтор элчиси Жонатан Девид Ханник билан музокаралари бўлиб ўтди.
Учрашувда томонлар Афғонистондаги мавжуд вазиятни, Афғонистон йўналишида Ўзбекистон-Америка мулоқотини ривожлантириш истиқболларини муҳокама қилдилар.
Элчи Ўзбекистон Раҳбариятининг Афғонистон халқига гуманитар ёрдам кўрсатиш бўйича олиб бораётган сиёсатига юксак баҳо берди. Шунингдек, Афғонистон муаммосини тинч йўл билан ҳал этиш масаласида Ўзбекистон ва Қўшма Штатлар ўртасида янада яқин ҳамкорлик қилиш муҳимлиги таъкидланди.
Томонлар Афғонистонда миллий ярашувга имкон қадар тезроқ эришиш, шунингдек, мамлакатнинг янги ҳукумати томонидан жаҳон ҳамжамияти олдидаги мажбуриятларини бажариш зарурлиги тўғрисида келишиб олдилар.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter
Изоҳлар мавжуд эмас