Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тошкент-Андижон йўналишида учган самолёт Наманганга қўндирилди

Тошкент-Андижон йўналишида учган самолёт Наманганга қўндирилди

HY-91 Тошкент-Андижон йўналишида учган  Airbus A321-253NX самолёти Наманган халқаро аэропортига қўндирилди. У ердан йўловчилар автобусда Андижонга етказилади.

Маълум қилинишича, «Андижон» аэропортидаги об-ҳаво шароити самолётларнинг қўниши учун муаммо туғдирмаган. Бунга аэропортнинг учиш-қўниш йўлагидаги техник носозликлар сабаб бўлиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, Андижонга парвозлар фақат Boeing 757 самолётларида амалга ошириб келинган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг