Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Андижондан Хивага поездлар қатнови ҳар куни амалга оширилади

Андижондан Хивага поездлар қатнови ҳар куни амалга оширилади

«Андижон-Хива» йўналишида 12 декабрдан бошлаб ҳар куни поездлар ҳаракати амалга оширилади. Бу ҳақда «Ўзтемирйўлйўловчи» АЖ матбуот хизмати маълум қилмоқда.

Мазкур тартиб мамлакатда ички ва ташқи туризмни ривожлантириш, уларнинг темир йўл ташувларига бўлган талабларини қондириш мақсадида йўлга қўйилмоқда.

Поездлар ҳаракати қуйидаги жадвал асосида амалга оширилади:

  • 126-сонли «Андижон - Хива» йўналиши 2022 йилнинг 12 декабр санасидан бошлаб ҳар куни қуйидаги жадвал асосида ҳаракатланади:
  • Андижон 08:28 — Хива 06:58
  • 125-сонли «Хива - Андижон» йўналиши 2022 йилнинг 13 декабр санасидан бошлаб ҳар куни қуйидаги жадвал асосида ҳаракатланади:
  • Хива 08:28 — Андижон 06:56

Шунингдек, «Андижон - Термиз - Андижон» ҳамда «Қўнғирот - Андижон - Қўнғирот» йўналишларига ҳам қўшимча қатновлар қўйилади.

Унга кўра:

  • 129-сонли «Термиз - Андижон» йўналиши 2022 йилнинг 12 декабр санасидан бошлаб, ҳафтанинг ҳар душанба, чоршанба, жума ва шанба кунлари қуйидаги жадвал асосида ҳаракатланади:
  • Термиз 15:25 — Андижон 12:56
  • 130-сонли «Андижон -Термиз» йўналиши 2022 йилнинг 13 декабр санасидан бошлаб, ҳафтанинг ҳар сешанба, пайшанба, жума ва якшанба кунлари қуйидаги жадвал асосида ҳаракатланади:
  • Андижон 14:28 — Термиз 11:27
  • 128-сонли «Андижон - Қўнғирот» йўналиши 2022 йилнинг 11 декабр кунидан бошлаб ҳафтанинг ҳар якшанба ва чоршанба кунлари қуйидаги жадвал асосида ҳаракатланади:
  • Андижон 15:52 — Наманган 17:57 — Қўнғирот 18:22
  • 127-сонли «Қўнғирот -  Андижон» йўналиши 2022 йилнинг 13 декабр кунидан бошлаб ҳар сешанба ва шанба кунлари қуйидаги жадвал асосида ҳаракатланади:
  • Қўнғирот 09:33 — Наманган 10:18 — Андижон 12:27

Эслатиб ўтамиз, чипталарни нафақат темир йўл кассаларидан, балки электрон тарзда ушбу ҳавола орқали харид қилиш мумкин.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг