Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ангренда иш куни узайганидан норози қизлар йўлни тўсиб қўйди

Ангренда иш куни узайганидан норози қизлар йўлни тўсиб қўйди

Ижтимоий тармоқларда Ангрен шаҳрида бир гуруҳ қизлар йўлни тўсиб олиб, норозилик уюштираётгани акс этган видео тарқалди. Мазкур ҳолат юзасидан шаҳар ҳокимлиги муносабат билдирди.

Қайд этилишича, жорий йилнинг 10 июль куни «Sungreen tex» чет эл корхонаси МЧЖ ишчи-ходимларидан бир гуруҳи беш кунлик иш тартиби олти кунга узайтирилишидан норози бўлиб, Оҳангарон кўчасида йўлни тўсиш билан боғлиқ ҳаракат қилишган.

Ҳокимликнинг ёзишича, шуни куни шаҳар ҳокими бошчилигида секторлар раҳбарлари ва мутасаддилар воқеа жойига етиб келишган. Улар ишчи-ходимларнинг эътирозини тинглаб, корхона раҳбариятига мурожаат қилишган.

Шаҳар ҳокими ва секторлар раҳбарлари корхона маъмурияти ўртасида бўлиб ўтган ўзаро мулоқотлар ишчи-ходимларнинг фойдасига ҳал бўлган.

«Бугунги кунда корхонада 747 нафар ишчи-ходим қулай меҳнат шароитларида, беш кунлик иш тартиби асосида фаолият юритаяпти», – дейилади ҳокимлик муносабатида.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг