Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ангрендаги бензин Дукентсойга оқиб тушган. Ҳолатга ҳуқуқий баҳо берилади — Экоқўмита

Ангрендаги бензин Дукентсойга оқиб тушган. Ҳолатга ҳуқуқий баҳо берилади — Экоқўмита

10 декабр, шанба куни Тошкент вилоятининг Ангрен шаҳридаги нефт базасида авариявий ҳолат келиб чиққани ортидан 11,5 тонна нефт маҳсулоти (AI-80 бензин)нинг оқиб кетгани хабар қилинган эди. 

Тошкент вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси ҳолат жойига чиқиб ўрганилгани ва табиатга етказилган зарар суммаси ҳисоб-китоб қилинаётгани ҳақида маълум қилди.

«Нефт маҳсулотларини сақлаш омбори экологик хавфлилиги бўйича 1-тоифали объект ҳисобланиб, корхонага берилган давлат экологик экспертиза хулосасига кўра нефть сақлаш сиғимлари жойлашган ҳудудда авария ҳолатларини инобатга олган ҳолда ҳовузлар ташкил этилиши лозим.

Корхонадаги мавжуд ҳовузлар белгиланган талаб даражасида эмаслиги натижасида нефть маҳсулотлари маҳаллий ариқ орқали Дукентсой сув ҳавзасига сизиб чиққан», – дейилади Экоқўмита муносабатида.

Қайд этилишича, ҳозирда нефт билан ифлосланган сув ҳавзасидан олинган таҳлил намуналари лаборатория текширувидан ўтказилмоқда.

Тегишли тартибда расмийлаштирилган ҳужжатлар эса ҳуқуқий баҳо бериш учун ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга тақдим этилади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг