«Антиструмин»дан болалар нобуд бўлаётгани ҳақидаги хабарларга аниқлик киритилди
Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази Telegram мессенжерида Украина компанияси томонидан ишлаб чиқарилган «Антиструмін-Дарниця» препарати сурати илова қилиниб, ушбу дори истеъмолидан Ўзбекистонда болалар болалар нобуд бўлганлиги ҳамда ушбу препаратни қўлламаслик тўғрисида номаълум аёл кишига тегишли аудио тарқалгани юзасидан расмий муносабат билдирди.
Марказнинг билдиришича, хабарда айтилаётган маълумотлар ҳақиқатга мутлақо зид.
«Ўзбекистонда дори воситаси тиббиёт амалиётида қўлланилиши учун қонунчиликка мувофиқ, қоида тариқасида дастлаб давлат рўйхатидан ўтказилади.
Мазкур жараёнда дори воситасининг тегишли ҳужжатлари ўрганилиб, марказ лабораториялари томонидан унинг сифати, хавфсизлиги ва самарадорлиги тасдиқлангандан сўнгина, ижобий хулосалар асосида давлат рўйхатидан ўтказилади.
Шу билан бирга рўйхатдан ўтказилган дори воситасининг ҳар бир серияси сертификатлаштириш жараёнидан ўтиб, ҳар бир серия маҳсулотга мувофиқлик сертификати расмийлаштирилади.
Аудиохабарга сурати илова қилинган Украина компаниясига тегишли «Антиструмін-Дарниця» дори воситаси эса Ўзбекистонда давлат рўйхатидан ўтказилмаган бўлиб, тиббиёт амалиётида қўлланишига рухсат этилмаган», – дейилади расмий муносабатда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter