Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

АОКА марҳум журналист Давлатназар Рўзметов оиласидан хабар олди

АОКА марҳум журналист Давлатназар Рўзметов оиласидан хабар олди

Куни кеча Агентликда ўтказилган матбуот анжуманида марҳум журналист Давлатназар Рўзметовнинг профессионал фаолияти, камтарона ва хокисор ҳаёти ёдга олиб ўтилган эди. Агентлик раҳбари Комил Алламжонов марҳумнинг оиласига моддий ёрдам кўрсатиш масаласида ташаббус билдирган эди. 

Агентлик расмий сайтида ёзилишича, ташкилот ходимлари айни шу масала бўйича Хоразм вилоятида бўлди. Давлатназар Рўзметовнинг оила аъзоларига Агентлик томонидан ўқув қуроллари, бадиий адабиётлар ҳамда молиявий маблағ тақдим этилди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг