Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Апрелнинг сўнгги кунида ҳаво қандай бўлади?

Апрелнинг сўнгги кунида ҳаво қандай бўлади?

Фото: Xabar.uz

«Ўзгидромет» 30 апрел куни учун об-ҳаво прогнозини эълон қилди.

Унга кўра, бугун кундузи ёғингарчилик кутилмайди. Фақат Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилоятида ва Навоий вилояти шимолида айрим жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиб, момақалдироқ кузатилиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат 25-30°, шимолда 15-20° бўлади.

Пойтахтимизда ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 26-28° бўлади.

Тоғолди ва тоғли ҳудудларда баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғади, момақалдироқ кузатилиши мумкин. Сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, айрим жойларда 13-18 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 18-23° бўлади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг