Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

АҚШ давлат котиби ёрдамчиси Дональд Лу Ўзбекистонга келади

АҚШ давлат котиби ёрдамчиси Дональд Лу Ўзбекистонга келади

АҚШ Давлат котибининг Жанубий ва Марказий Осиё бўйича ёрдамчиси Доналд Лунинг 4-11 ноябр кунлари авал Қозоғистон, сўнг эса Ўзбекистон ва Ҳиндистонга сафари режалаштирилган.

АҚШ Давлат департаменти берган маълумотга кўра, Лу Марказий Осиёдаги АҚШ делегациясига эорий йил сентябрда БМТ Бош Ассамблеяси доирасида бўлиб ўтган C5+1 саммити ва октябр ойида бўлиб ўтган C5+1 минтақавий алоқалар вазирлари йиғилишида эришилган келишувларни мустаҳкамлаш мақсадида раҳбарлик қилади.

Қайд этилишича, АҚШ Давлат котиби ёрдамчисининг АҚШ-Ўзбекистон стратегик шериклик мулоқоти доирасида Ўзбекистон ҳукуматининг юқори мартабали амалдорлари билан учрашуви кутиляпти. Унда икки давлатнинг хавфсизлик соҳасидаги шериклигини кенгайтириш ва минтақавий муаммоларни ҳал қилиш йўллари ҳамда халқлар ўртасидаги алоқаларни мустаҳкамлаш, савдо ва инвестицияни диверсификация қилиш учун икки давлатнинг хавфсизлик соҳасидаги шериклигини кенгайтириш масалалари муҳокама қилиниши режалаштирилган.

Бундан ташқари, инсон ҳуқуқлари масалалари билан шуғулланувчи маҳаллий фуқаролик жамияти аъзолари билан ҳам учрашувлар ҳам бўлиб ўтади.

АҚШ Давлат департаменти ўз баёнотида, делегация Қўшма Штатларнинг Ўзбекистон давлат суверенитети, ҳудудий яхлитлиги ва мустақиллигига қатъий содиқлигини яна бир бор тасдиқлашини ҳам таъкидлайди.

Эслатиб ўтамиз, Лунинг Ўзбекистонга аввалги келиши ропа-роса бир йил олдин амалга оширилган эди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг