Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Artel «Тожикистоннинг севимли маркаси» лойиҳасида ғолиб бўлди

Artel «Тожикистоннинг севимли маркаси» лойиҳасида ғолиб бўлди

Artel «Тожикистоннинг севимли маркаси» лойиҳасининг «Ишончга муносиб» номинациясида энг яхши бренд деб топилди.

«Тожикистоннинг севимли маркаси» ҳар йили ўтказиладиган йирик маркетинг лойиҳаси бўлиб, унда товар ва хизматлар соҳасида етакчи компаниялар билан бир қаторда ёш брендлар ҳам иштирок этади. Тожикистон аҳолиси мазкур лойиҳанинг эксперти сифатида қатнашади ва овоз бериш йўли орқали турли номинациялар бўйича энг яхши брендни танлайди.

Таъкидлаш жоиз, Artel ҳар йили турли халқаро лойиҳа ва танловларда фаол иштирок этиб, муносиб ўринларни эгаллаб келмоқда. Хусусан, компания 2021 йилда TAF!21 кенг кўламли фестивалида «Энг йирик маиший техника ишлаб чиқарувчиси» ва «Мавсумий кампания» номинацияларида, 2022 йилда эса мазкур фестивалнинг «Машҳур шахслар билан реклама» номинациясида ғолибликни қўлга киритган.

Компания янгиликлари ва фаолияти ҳақида қуйидаги ҳаволалар орқали батафсил маълумотга эга бўлишингиз мумкин.

Ягона ахборот маркази: +998 78 148 88 88

Веб-сайт:

  • artelgroup.org
  • artelelectronics.com

Instagram:

  • @artel_official
  • @artel_matbuot_xizmati
Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг