«АвтоВАЗ» Ўзбекистонда Lada Vesta’нинг янги авлодини йиғмоқчи
«АвтоВАЗ» компанияси янги авлод Lada Vesta автомобилини Ўзбекистонда йиғиш масаласини кўриб чиқяпти. Бу ҳақда компания президенти Максим Соколов «Innoprom. Central Asia» халқаро саноат кўргазмаси чоғида маълум қилди.
«Ҳозирда ҳамкоримиз билан биргаликда автомобилларимиз йиғилишини тиклаш бўйича энг яқин режаларни фаол кўриб чиқяпмиз. Бундан ташқари, бу флагман модели – янги авлод Lada Vesta модели бўлади», - деган у.
Унинг сўзларига кўра, компания келгусида Ўзбекистонда автомобил йиғишни маҳаллийлаштириш даражасини чуқурлаштириш ниятида.
«Хусусан, пайвандлаш ва бўяш ишлари шу ернинг ўзида олиб борилади. Биз ҳамкорларимиз билан бу борада музокаралар олиб боряпмиз», – дея тушунтирди Соколов.
Маълумот учун, 2021 йил сентябр ойида «АвтоВАЗ» Ўзбекистоннинг «Roodell» компанияси билан биргаликда «Жиззах» эркин иқтисодий зонасида жойлашган «ADM Jizzakh» заводида Lada автомобилларини серияли йиғишни бошлаган, бироқ кейинчалик тўхтаб қолган эди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter