Айрим мактаблар битирувчилари ўз йўналишидаги ОТМларнинг 2 курсига қабул қилиниши мумкин

Йиғилишда таъкидланишича, ўтган йилдан бошлаб 1-синфларда ахборот технологиялари дарслари йўлга қўйилди. Кейинги ўқув йилидан юқори синфлар учун сунъий интеллект бўйича дарслар киритилади.
Бунинг учун 2 мингта синф хонасига компьютер, 6 минг 300 та интерфаол доска керак. Ушбу мақсадларга зарур маблағларни кейинги йил давлат бюджетида назарда тутиш топширилди.
Иқтидорли ўқувчиларга шароит яратиш учун вилоятларда ахборот технологияларига ихтисослашган Ал-Хоразмий, муҳандислик бўйича Мирзо Улуғбек, табиий фанлар йўналишида Ибн Сино мактаблари филиаллари ташкил этилади.
Энди уларнинг барчаси ҳудудлардаги техника олийгоҳларига номма-ном бириктирилади. Яхши натижага эришган битирувчилар ушбу олийгоҳларнинг 2-курсига қабул қилинади.
2026 йилда мактаб ўқувчилари ўртасида энг нуфузли иккита – халқаро кимё ва информатика олимпиадалари Марказий Осиё давлатлари ичида илк бор Ўзбекистонда бўлиб ўтади.
Бош вазирга пойтахтда ушбу олимпиадаларни юқори савияда ўтказиш учун барча ташкилий масалаларни назоратга олиш топширилди.
Манба: t.me
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter