Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Айрим ташкилотларга пудратчилар билан тўғридан-тўғри шартнома тузишга рухсат бериляпти

Айрим ташкилотларга пудратчилар билан тўғридан-тўғри шартнома тузишга рухсат бериляпти

Жорий йил 11 мартдаги Президентнинг тегишли қарори билан, Тошкент шаҳридаги истеъмолчиларнинг энергия ресурсларига ўсиб бораётган талабини таъминлаш мақсадида бир қатор чора-тадбирлар белгиланди.

Жумладан, айрим давлат ташкилотлари – «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ, «Тошкент шаҳар электр тармоқлари корхонаси» АЖ, «Ўзэнергоинжиниринг» АЖ каби корхоналарга танлов ва тендер савдоларини ўтказмасдан энг яхши таклифларни танлаш орқали маҳсулотлар ишлаб чиқарувчилар ва ёрдамчи пудратчилар билан тўғридан-тўғри шартнома тузишга рухсат берилади.

Бунда ушбу шартномалар Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги «Лойиҳалар ва импорт контрактларини комплекс экспертиза қилиш маркази» ДУК томонидан ҳужжатлар тақдим этилган санадан 10 кун муддатда экспертизадан ўтказилади.

Шунингдек, қурилиш-монтаж ишларини амалга ошириш учун зарур бўладиган темир-бетон маҳсулотлари ҳамда қўшимча қурилмалар Лойиҳада белгиланган  корхоналар томонидан харид қилинади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг